Ўзбекистонлик спортчи Мьянманинг энг кучли жангчисини мағлуб этди

31 январь куни Мьянма(Бирма) да Бирма бокси бўйича жанг кечаси ташкил этилди. Қувонарлиси, ушбу турнирда ўзбекистонлик таниқли муайтай устаси Наимжон Тўхтабоев ҳам рингга кўтарилди. Мазкур жанг 75 кг да бўлиб, чемпионлик камари учун эди. Яъни, юртдошимиз World Letvey Champion камарига даъвогар сифатида амалдаги чемпион ҳисобланувчи, мезбонларнинг энг машҳур ва кучли спортчиси Тутуга қарши жанг қилди ва очколар ҳисобида устун келди. Маълумки, Наимжон ушбу юртда бир неча бор жанг ўтказган. Жумладан, фақат нокаутлар эвазига ғалаба қозонувчи турнирларда ҳам иштирок этган. Тўхтабоев ва Туту ўртасидаги ушбу жанг биринчиси эмасди. Улар муайтай бўйича 2014 йил ҳам Таиландда "Қирол кубоги" да  ўзаро тўқнаш келган ва унда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келганди.

Эслатиб ўтамиз: Мазкур спорт тури жанубий-шарқий Осиёда машҳур бўлиб, жуда хавфли спорт турларидан бири ҳисобланади. Мисол учун, Бирма боксида йиқитиш ва бош билан ҳам зарба бериш мумкин. Қолаверса, қўлқопларсиз жанг қилинади.

photo_2020-02-01_05-47-12

photo_2020-02-01_06-30-09

photo_2020-02-01_06-30-17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nematov Ilhomjon
09/02/2020 16:00
Омадингни берсин Чорток фарзанди