Ўзбекистонлик сузувчилар Тожикистондаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Хўжанд шаҳрида сузиш бўйича Тожикистон мустақиллиги кунига бағишланган турнир якунига етди. Унда Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Россия ва Беларусь каби мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Мусобақанинг сўнгги куни спортчиларимиз учун омадли кечди:

50м, эркин усул, аёллар:
3-ўрин: Алёна Васильева Алена (00:27,40)

50м, эркин усул, эркаклар:
2-ўрин: Мурат Сагдулаев (00:23,81)

200м, комплекс сузиш, аёллар:
1-ўрин: Гўзал Собирова (02:42,60)
2-ўрин: Муслима Жумабоева (02:53,96)
3-ўрин: Муслима Султонова (02:59,13)

200м, комплекс сузиш, эркаклар:
2-ўрин: Ҳожиакбар Абдужалилов (02:21,53)
3-ўрин: Мурат Сагдулаев (02;21,96)

100м, чалқанча сузиш, аёллар:
1-ўрин: Гуландон Исломова (01:09,81)
2-ўрин: Муслима Султонова (01:12,25)

200м, эркин усул, аёллар:
2-ўрин: Афсона Ниязова (02:15,25)

200м, эркин усул, эркаклар:
1-ўрин: Ойбек Хўжаев (01:56,46)

100м, брасс, аёллар:
2-ўрин: Алёна Василева (01:20,25)
3-ўрин: Гўзал Собирова (01:20,75)

100м, брасс, эркаклар:
2-ўрин: Зуфар Абдулазизов (01:06,65)

Эстафета, 4х100м, эркин усул, микс:

2-ўрин: Маринбаев А., Васильева А., Исломова Г., Сагдулаев М. (03:58,06).

Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Россия ва Беларусь терма жамоаси вакилларига насиб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!