Ўзбекистоннинг "FC OLYMPIC PHYGITAL" жамоаси халқаро турнирда 3 ўринни эгаллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистонда ўтказилган “Келажак ўйинлари - 2026” мусобақасининг фиджитал футбол йўналишида Ўзбекистоннинг "FC OLYMPIC PHYGITAL" жамоаси 3 ўринни эгаллади.

1-ўрин - NS Team (Аргентина)
2-ўрин - Quetzales-Armadillos (Мексика)
3-ўрин - FC OLYMPIC PHYGITAL (Ўзбекистон)

Вакилларимиз чорак финалда Россиянинг FFK “ROTOR CISS GROUP”  жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Аргентинанинг "NS Team" жамоасига қарши асосий баҳс 1:1 ҳисобида якунланиб, пеналтилар сериясида 2:3 ҳисобида имконият бой берилди.

Бронза медали учун баҳсда Ўзбекистон Гватемаланинг "Club Holcattes" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!