Ўзбекистоннинг Мундиалдаги ўйинлари учун чипталар сотувга чиқдими?

CHERY AUTO

Ҳозир бир нечта телеграм каналларда Ўзбекистоннинг Мундиалдаги ўйинлари учун чипталар нархи эълон қилинмоқда.

Tecno

Айни вақтда "Random Selection Draw" босқичи давом этаётган бўлиб, эндиликда мухлислар санаси ва жойи аниқ бўлган учрашувлар учун (яъни ҳамма ўйинлар учун) ариза топширишлари мумкин бўлади. "Dynamic Prising" тизими асосида нархлар бозор талабига асосан шаклланади. Қайсидир учрашувга кўпроқ ариза келиб тушса, нарх автоматик кўтарилади. Ёки 40 минг мухлисни сиғдира оладиган ўйингоҳдаги баҳс учун 20 мингта ариза келиб тушса, нарх автоматик тарзда пасаяди. 

Қачон нархлар эълон қилинади? 

13 январь куни. Ўша куни ариза топширганларнинг айримлари учун билет тақдим этилади, айримлари учун эса йўқ. Яъни бу лотерея. Ўша куни сизнинг аризангиз тасдиқланса, "pay now" тугмаси пайдо бўлади. Сиз билет сотиб олишингиз ёки рад этишингиз мумкин. Агар сизнинг аризангиз тасдиқланган ҳолатда ҳам турли сабабларга кўра, билет сотиб олишни рад этсангиз, чипта бошқа мухлисга тақдим этилади ёки кейинги босқичга олиб қўйилади. 

Кейинги босқич қандай? 

Бунда билетларнинг бир қисми турнирга яқин қолганда "First-Come First-Served" босқичи доирасида сотилади. Яъни билетларнинг маълум қисми олиб қўйилиб, учрашув арафасида сотилади. 

Эслатма: Барча босқичларда билетлар онлайн сотилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию