Ўзил ЖЧ-2018 финалида Англия термаси билан куч синашишни истамоқда

“Арсенал” ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ЖЧ-2018 финалида Англия термаси билан куч синашишни истаётганини маълум қилди.

—  Англия термаси жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида муаммога дуч келмади. Бу инглизларга тайёргарлик учун кўпроқ вақтга эга бўлиш имконини берди. Улар турнир финалига йўл олишлари мумкин.

— Германия амалдаги жаҳон чемпоини. Иккинчи марта кубокни қўлга киритиш катта натижа бўлади. Мухлислар биздан фақат ғалаба кутишади. Орзуим Англия термаси билан финалда учрашиб, уларни мағлуб этишдир, — дейди Ўзил.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!