Палмер: Бу хабарга кулиб қўйдим...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги  ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ футболчи Манчестердаги ҳаётни соғиниши айтилган эди. Чунки Палмер Лондонга кўчиб ўтгунича “Манчестер Сити” тизимида бўлган.

- Ҳамма фақат шу ҳақда гапиряпти. Бундай хабарларни кўрсам, фақат кулиб қўяман. Албатта, Манчестер менинг уйим. Барча оилам ўша ерда, лекин мен уни соғинмаяпман. Балки уч ойча у ерга бормасам, соғинишни бошларман.

“Челси”ни тарк этиш режам йўқ. Бизда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Олдинда “Лидс”га қарши Англия кубоги ярим финали бор.

Агар Чемпионлар лигаси зонасига кирсак, бу клубга керакли футболчиларни харид қилиш учун яхши имконият беради. Биз хўжайинлар билан гаплашдик, улар бизга ёрдам бера оладиган футболчиларга олмоқчи, - деди Палмер The Guardian нашрига.

Палмер “Манчестер Сити” тарбияланувчиси. У 2023 йил сентябрида “Челси”га ўтганидан кейин ўйини сезиларли даражада кучайиб кетди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 27 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол ва учта голли узатма қайд этган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!