Пара дзюдо. Япония пойтахтида 11 та медаль қўлга киритилди

Бугун Токио шаҳрида пара дзюдо бўйича Токио очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

10 га яқин давлат спортчилари иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб қатнашди.

Вакилларимиз шу куни 3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобида эса терма жамоамиз мезбон Япониядан сўнг 2-ўринни эгаллади. Кучли учликни Қозоғистон якунлаб берди.

Энди пара дзюдочиларимиз 3 кун давомида Токио шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида ишитрок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!