Пара пауэрлифтинг бўйича терма жамоамиз Жаҳон кубогини 7 та медаль билан бошлади

Грузиянинг пойтахти Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтаётган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида Умида Ражапова ва Умида Рўзиева ҳар бири 2 тадан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Санжар Аллаберганов ҳам ўз вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди. Дилдора Нуриллоева эса 2 та кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон вакиллари жами 5 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубоги 12 майга қадар давом этади ва унда дунёнинг 25 давлатидан 140 нафарга яқин пара пауэрлифтингчилар иштирок этмоқда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!