Пара велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Бугун пара велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Тошкент вилоятининг Чирчиқ-Чорвоқ трассасида ўтказилаётган бу сафарги мамлакат биринчилигида 70 га яқин пара велоспортчи қатнашмоқда.
1 июлга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 7, 10, 15 ва 20 км масофада ўтказиладиган вақт ҳамда гуруҳ пойгаларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Ушбу Ўзбекистон чемпионатидан кўзланган асосий мақсад – пара велоспорт бўйича иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда уларни асосий, захира ва ёшлар терма жамоаларига жалб этишдан иборат.
Фикрлар