Парадзюдо юлдузлари «Ҳумо Арена»да беллашишади

Шу йилнинг 23-24 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам спорт мажмуаларидан бири «Ҳумо Арена»да парадзюдо бўйича IBSA Гран-приси бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Токио-2020 ёзги паралимпиада ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади. Шу сабабли жорий йилги турнир баҳсларини ҳар қачонгиданда кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида беллашувларни кўп тармоқли «Ҳумо Арена» муз саройида ўтказиш режалаштирилган.

22 сентябрь куни Рамада меҳмонхонасида спортчиларнинг расмий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг очилиш маросими эса 23 сентябрь куни соат 15.30 да бўлиб ўтади. Турнирда эркаклар 7 та вазн тоифасида, аёллар эса 6 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Ғолиблар рейтинг очколари ва медаллар билан бир қаторда диплом ва пул мукофатлари билан тақдирланадилар.

1-ўрин соҳиби: 1,000 АҚШ доллари

2-ўрин соҳиби: 500 АҚШ доллари

3-ўрин соҳиби: 300 АҚШ доллари

Мусобақа тақвими

22 сентябрь 2019. 

Расмий вазн ўлчаш маросими (Рамада меҳмонхонаси)

23 сентябрь 2019

Эркаклар: -60 кг,-66 кг, 73 кг

Аёллар:  -48 кг,- 52 кг, 57 кг

24 сентябрь 2019

Эркаклар: -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг

Аёллар:  -63 кг, -70 кг, +70кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!