Паралимпия. Дубайдан хушхабарлар келиши давом этади

Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича анъанавий Fazza Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, мусобақанинг навбатдаги кунида ҳам матонатли пара спортчиларимиз совриндорлар сафидан жой олишди.

Узунликка сакраш Т36 (эркаклар)
Иззат Турғунов –олтин

Ядро улоқтириш F12 (аёллар)
Сафия Бурханова – кумуш

Найза улоқтириш F41 (эркаклар)
Бобуржон Исомиддинов – бронза

200 м. югуриш Т11 (аёллар)
Асила Мирзаёрова – бронза

Қайд этиш лозимки, Т36 классида узунликка сакраш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Иззат Турғунов 5.69 метр натижа қайд этиб, 2022 йилда ўзи ўрнатган Осиё рекордини янгилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!