Паралимпия. Пара енгил атлетикачиларимиз БААга йўл олди
Матонатли спортчиларимизга омад тилаймиз.
Жорий йилнинг 22 февраль – 3 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтади.
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам 14-бор ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун БААга жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, Дубайдаги мусобақа жорий йил 8-17 июль кунлари Парижда бўладиган жаҳон чемпионати олдидан пара енгил атлетикачиларимиз учун муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.


Изоҳлар (0)