Паралимпия. Қудратуллахон Маъруфхўжаев Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди!
Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади.
Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги куни ҳам биз учун муваффақиятли бошланди. Бундан бироз аввалроқ эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Қудратуллахон Маъруфхўжаев 54.11 метр натижа билан делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйиш билан бир қаторда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратуллахон Маъруфхўжаев бундан аввал ушбу жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш дастурида 15.68 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлган эди.
Фикрлар