Паралимпия. Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади!

Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.

Биз учун аҳамиятлиси, бундан бироз аввалроқ аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Сафия Бурханова 13.05 метр натижа қайд этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 13.72 метр натижа билан кумуш медаль ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!