"Париж-2024". Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди

Акбар Жўраев — Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби!

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев ўз совринлари орасига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди. -102 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 ва умумий ҳисобда 404 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Баракалла, Акбар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Kayupov M
10/08/2024 17:06
Murabbiylar hatosi bilan oltinni quldan boy berdik.rekordmas oltin keregidi.
&
Усмонбек
10/08/2024 16:54
Хитойлик муносибмасди бироз гурурланиш ужарлик панд берди утирвоб акл ургатишмасу авал 224 кгни олиш керак эди Акбарбой майли кумуш медал бн Акбарнимас мухлисларди табриклайман Акбарга кумуш муборак десам мободо таниш буганимизда мани аник сукарди пашел деб
Ishoq Ruziev
10/08/2024 16:44
Tabriklayman, bunga erishish ham oson emas