"Париж-2024". Разамбек Жамалов ярим финалда!
Jahongir Inomjonov
Курашчимизга ярим финалда омад тилаймиз!
"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади.
Эркин курашчимиз Разамбек Жамаловдан (-74 кг) яна бир ғалаба. Чорак финални албаниялик Чермен Валиевга қарши ўтказган спортчимиз ишончли ҳаракатлари билан баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Офарин, Разамбек!
Энди у финал йўлланмаси учун тожикистонлик Виктор Рассадин билан курашади.

Изоҳлар (0)