Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси ҳақида қизиқарли фактлар
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 август - 8 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Қуйида ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясига оид қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз:
-Тарихда илк бор ўзбекистонлик 65 нафар спортчи Паралимпия ўйинларига 113 та лицензия қўлга киритди;
-65 нафар лицензиантнинг 29 нафари, яъни 45 фоизи аёл спортчилар ҳисобланади;
-Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор Паралимпия ўйинларида 9 та спорт тури бўйича иштирок этади;
-Тарихда илк бор Ўзбекистон делегацияси пара велоспорт бўйича Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди;
-Ўзбекистон делегациясининг энг ёш спортчиси Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика) бўлиб, 2008 йил 19 октябрь куни туғилган;
-Ўзбекистон делегациясининг энг ёши катта спортчиси Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш) бўлиб, 1978 йил 28 ноябрь куни туғилган;
-Пара таэквондо бўйича тарихда илк бор 5 нафар спортчимиз Паралимпия ўйинларига лицензия олди;
-Пара пауэрлифтинг бўйича тарихда илк бор 8 нафар спортчимиз Паралимпия ўйинларига лицензия олди;
-Пара каноэ бўйича тарихда илк бор 6 нафар спортчимиз Паралимпия ўйинларига лицензия олди.
Фикрлар