Паркер: "Жошуа билан жанг қилишни хоҳлайман, лекин ..."
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Паркер Энтони Жошуа(28-3, 25 KO)нинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган навбатдаги жангида Даниэль Дюбуа(21-2, 20 KO)нинг рақиблик қилиш имкониятини юқори баҳолади.
"Эдди Хирн мен ва Жошуа иккимизнинг эҳтимолий жангимиз ҳақида гапирганини биламан, лекин ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Мен Жошуа билан жанг қилишни жуда хоҳлайман. Шунингдек, бошқа барча боксчилар ҳам бундай имкониятни хоҳлашади. Жошуа ҳали ҳам кучли зарбага эга. Буни Фрэнсис Нганну ва Отто Уоллинга қарши жангларда гувоҳи бўлдик. Лекин хозирда, менимча, Даниэль Дюбуа унинг рақиби бўлади”, – деди Паркер You Tube даги Seconds Out каналига берган интервьюсида.
Фикрлар