Патрис Эвра футболчилик фаолиятини якунлади
Ads

Франция терма жамоасининг собиқ химоячиси Патрис Эвра футболчилик фаолиятини якунлади.

"Менинг футболчилик даврим якунига етди. Мен 2013 йилда УEФАнинг Б тоифасидаги мураббийлик лицензиясига ўқишни бошлаганман. Мен уни қўлга киритишни истайман ва А тоифали лицензия учун харакат қилишим керак. Агар барчаси режа асосида давом этса, ярим мавсумдан сўнг, бирорта клубда иш бошлашим мумкин.

Ўз вақтида Сэр Алекс Фергюсон шогирдлари орасида 2 та футболчини кучли мураббий бўлиб етишини айтиб ўтган. Бу Райан Гиггз ва мен эдим," - деди 38 ёшли француз.

Футболчи 2017/18 йилги мавсумни "Вест Хэм"да ўтказган ва 5 маротаба майдонга тушган эди. Сўнгги мавсум эса, Эвра учун эркин агент сифатида ўтди.