Павел Хан: Улуғбек Рашитов энг юқори спорт формасида бўлмаса ҳам чемпион бўлди
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БАА мамлакатида бўлиб ўтган "Fujairah Open" мусобақасида иштирок этди. Унда вакилларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритишди. Таэквондо федерацияси матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Павел Хан билан суҳбатлашди.
"Умуман олганда мусобақа яхши ўтди. Кўплаб давлатлар асосий спортчилари билан иштирок этишди. Бизнинг таэквондочилар 6-7 ойдан буён халқаро мусобақада иштирок этишмаганди. Аммо шунга қарамай спортчиларимизнинг натижалари ёмон бўлмади. Муносиб иштирокдан хурсандман.
Улуғбек Рашитов Олимпиададан кейинги биринчи халқаро мусобақасида қатнашди ва олтин медални қўлга киритди. У энг юқори спорт формасида бўлмаса ҳам чемпион бўлди. Асосийси у ўзи учун муҳим 20 баллга эга бўлди.
Омонжон Отажонов ва Ирода Миртожиева учун бу катталар ўртасидаги биринчи халқаро мусобақа эди. Улар катта тажрибага эга бўлишди",- деди Павел Хан.
Фикрлар