"Пахтакор" - "Ал-Васл" учрашувига ҳакамлар тайинланди

Биламизки, "Пахтакор" жамоаси Элит Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида БААнинг "Ал Васл" клуби билан куч синашади. 17 сентябр куни Тошкентдаги "Жар" стадионида кечадиган учрашувни Араки Юсуке бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Элит ОЧЛ. 1-тур

17 сентябр, сешанба

Тошкент. "Жар" стадиони

"ПАХТАКОР" (ЎЗБЕКИСТОН) – "АЛ ВАСЛ" (БАА)

Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)

Ёрдамчи ҳакамлар: Жун Михара, Кота Ватанабе (иккаласи Япония)

Захира ҳаками: Рё Танимото (Япония)

ВАР ҳаками: Кимура Хироюки (Япония)

АВАР: Иида Жумпеи (Япония)

Назоратчи: Чиа Энг Ваҳ Жон (Сингапур(

Комиссар: Шин Жаемин (Корея Республикаси)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!