"Пахтакор" асосий таркиб футболчиларининг статистикаси. Ким қанча ўйнади?
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати "Суперлига-2020" якунларига доир статистик кўрсаткичларни тақдим этди.
Ушбу йил чемпионатда "шерлар" шарафини жами 25 нафар футболчи ҳимоя қилди. Драган Черан ва Достон Ҳамдамов барча ўйинларда иштирок этди. Черан 20 гол билан жамоа тўпурарига айланган бўлса, Сергеев 16 тўп киритишга эришди. Таркибда майдонга тушган 25 футболчидан 15 нафари "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари саналади.
Футболчиларнинг ўйини, ҳаракат қилган дақиқаси, урган голлари (дарвозабонларда ўтказиб юборган голлари) ва карточкалар (қавс ичида қизил карточка) жадвалда акс этган.
Фикрлар