"Пахтакор" бугун чемпион бўла оладими? Ёхуд "шерлар"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйини учун превью

Бугун Суперлиганинг 18-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан майдонга тушади. "Пахтакор" клуби матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур учрашувда "шерлар" ғалабага эришган тақдирда 13-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади. Принципиал рақиб билан қарама-қаршиликда чемпионликни нақд қилишга "Пахтакор" ушбу баҳсда уриниб кўради.

"Бунёдкор" билан баҳслар ҳамиша кескин тўқнашувларни тақдим этади. Ҳозиргача ўтказилган 29 беллашувнинг 11 тасида "шерлар" ғолиб бўлган. 9 тадан баҳсда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 36 тўп киритиб, 30 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа шу йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда "Пахтакор" 4 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. Мезбонлар 23 тўп киритган ва "Пахтакор" 15 гол урган.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 17:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!