"Пахтакор" етакчисини "Қатар СК"да кутишяпти
Жалолиддин Машариповни ўз сафида кўришни хоҳлаётган клублар жуда кўп. Айниқса, қатарликлар бу борада фаоллик кўрсатмоқда.
Маълум бўлишича, “Қатар СК” клуби “Пахтакор” етакчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида, Машарипов клуб хўжайини билан гаплашганини тан олди:
- Ҳа, бу рост. Улар мени кейинги йилгача кутишларини айтишди. “Қатар СК” клубининг хўжайини билан гаплашдим. Сени кейинги йилгача кутаман ва яна алоқага чиқамиз, деди. Унга ҳам вазиятни тушунтирдим. “Қатар СК” ҳам мени ўз сафида кўришни истаётганини яширмади. Биз бир-биримизга катта ҳурмат билан қарадик, - деди футболчи.
Ҳаммани Жалолиддин Машариповнинг кейинги тақдири қандай кечиши қизиқтиряпти. Шу муносабат билан футболчи sports.uz сайтига катта интервью берди. Унда ҳали ҳеч қаерда айтилмаган гаплар ҳам бор. Тез орада сайтимизда мазкур қизиқарли суҳбатни ўқишингиз мумкин.
Фикрлар
Ула бизни футболчиларни сотиб олиб журттага синдиради.
Миллийни синдириш максадда
Пул деб араб улкаларида йук болиб кетади Афсус