"Пахтакор" футболчиларининг коронавирусга қарши топширган тест натижалари эълон қилинди

"Пахтакор" клубининг асосий ва ёшлар таркиби футболчилари, мураббийлар штаби ва барча ходимлар коронавирус тести топширишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Машғулотлар бошланиши билан асосий ва ёшлар таркиби аъзолари, шунингдек, машғулотларда қатнашадиган барча ходимлар коронавирусни аниқлаш бўйича тест топширишди. Уларнинг ҳеч бирида касаллик аломатлари аниқланмади. Бундан аввал ҳам асосий жамоа вакиллари тест топширганди.

"Пахтакор" вакиллари белгиланган талабларни бажаришда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!