"Пахтакор" "голлар" шоуси"да "Металлург"дан устун келди (видео)

Янги мавсум учун тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби кеча Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Жамоалар бўлимлари 35 дақиқадан давом этган икки беллашувда майдонда ҳаракат қилишди. Биринчи ўйинда Акмал Шораҳмедов киритган тўп ягона бўлди.

Иккинчи учрашув эса голларга бой бўлди. Дастлаб бекободликлар Пуришкин ва Сатторовнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишди. Шундан сўнг тўлиқ ташаббусга эришган “шерлар” рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилди. Жасур Ҳакимов хет-трик, Собит Синдаров дубль қайд этди. Камолиддин Тожиев ва Азим Аҳмедов ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Клуб матбуот хизмати эса ушбу ўйинда киритилган голлар видеосини  тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!