"Пахтакор" икки дақиқада иккита гол уриб чемпионатни ғалаба билан якунлади

Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" "Андижон"ни қабул қилди ва ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Ўйин шиддатли ҳужумлар остида кечди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Машарипов қанотдан оширган узатмани дарвозабон қайтарди, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Драган очиқ дарвозани ишғол қилди. Бир дақиқадан сўнг, у ўз қанотидан жарима майдонига пас узатди, бу сафар ҳам "Андижон" голкипери тўпни қайтарди, яхши позицияда турган Сиддиқов вазиятни гол билан якунлади. Жамоалар танаффусга ушбу ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймда "Андижон" ҳужумлар сонини кескин оширди, бироқ Санжар Қувватов меҳмонларнинг ҳужумини қийинчилик билан қайтарди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Шу тариқа, Суперлига сўнгги турида мағлубиятга учраган "Андижон" 26 та ўйинда 16 очко тўплаб, 13-ўринни банд этди. "Пахтакор" 26  турда 66 очко билан мавсумни якунлади.

Энди "Андижон" ўтиш ўйинида "Нефтчи" билан Суперлигада қолиш учун баҳс олиб боради.

Суперлига. "Пахтакор" - "Андижон": Матнли трансляция

  • Суперлига
  • 26-тур

Пахтакор

  • Драган Черан 32'
  • Жавоҳир Сидиқов 33'
2 : 0

03/12/2020 14:00

Андижон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!