"Пахтакор" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамликни қўлга олди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви якунланди. Унда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучди.

"Шерлар" сафида Эрен Дердийок, Фаррух Сайфиев ҳамда Аброр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Ойбек Қиличев бир маротаба бу голларга жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалаба натижасида "Пахтакор" турнир жадвали пешқадамлигини АГМКдан тортиб олган бўлса, "Қизилқум" 11-поғонада жойлашган.

  • Суперлига
  • 19-тур

Пахтакор

  • Эрен Дердийок 17'
  • Фарруҳ Сайфиев 74'
  • Аброрбек Исмоилов 76'
3 : 1

18/10/2020 17:30

Қизилқум

  • Ойбек Қиличев 28'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Черан Сергеевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Игорнинг тезлиги панд берди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Пахтакор" ҳимояда тўпни олиб қўйиши биланоқ уни шунчаки тепиб юбормоқда.

  • 87'

    Машариповга нисбатан жиддий қўполлик ишлатилди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 84'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар чарчади чоғи.

  • 81'

    Алижонов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Акром Комилов ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Алишер Саноев огоҳлантирилди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Аброр Исмоилов гол урди!

    Ҳимоячилардан қайтган тўпга зарба берган Исмоиловнинг уриниши рекашет натижасида дарвоза тўридан жой олди.

  • 75'

    Эркинов ҳамда Исмоилов майдонга тушди. Улар ўрнига Ҳамдамов ва Собирхўжаев захирага олинди.

  • 74'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сайфиев ҳисобни ўзгартирди!

    Жарима майдони марказида пайдо бўлган ҳимоячи дарвозани ишғол қилди.

  • 70'

    Шерали Жўраев жарима майдонида катта бўшлиққа эга бўлди. Аммо унинг узатмаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 69'

    Эрен Дердийок ўз ўрнини Игорь Сергеевга бўшатиб берди.

  • 67'

    Машариповнинг зарбаси жонли девордан ўтмади. Такрорий зарбага аниқлик етишмади.

  • 66'

    Жарима майдони яқинида Ҳамдамовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Пахтакор"да хавфли стандарт юзага келди.

  • 64'

    Майдон эгалари марказда тўп назоратини қўлга олди.

  • 61'

    Алижоновнинг марказга оширган тўпини Саноев майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Пахтакор" навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 59'

    "Қизилқум" сафида ҳаракат қилган Ҳасанов ўрнига Азимов туширилди

  • 57'

    Ўйин тенг ҳужумлар остида кечмоқда.

  • 54'

    Алижонов огоҳлантирилди.

  • 52'

    Алишер Саноевнинг марказга узатган тўпи манзилга аниқ бормади.

  • 50'

    Иккинчи таймни ҳам "Пахтакор" нисбатан фаол бошлади.

  • 47'

    Нестеровдан даблсейв! Алтжоновнинг кетма-кет йўллаган икки зарбасини тажрибали посбон қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Сайфиев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 41'

    Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар жарима майдонида саросима юзага келди. Бироқ "Қизилқум" аъзолари биндан фойдалана олмади.

  • 39'

    Гбадамоси жуда қулай имкониятни кўкка совурди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан футболчи зарба йўллашга кечикди.

  • 37'

    Тўп қаршисига яқинлашган Жалолиддиннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 36'

    Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "шерлар" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 34'

    Аъзамовнинг хатосидан кейин Гбадамоси тўпни эгаллаб олдинга югурди. Аммо ҳужумда Қиличов ҳамда Ибрагим ўзаро тушунмовчилик натижасида тўпни йўқотишди.

  • 32'

    Машариповнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 30'

    Ўйин жуда қизиқарли суръатда давом этмоқда.

  • 29'

    Толмасов ўта жиддий хатога йўл қўйди. Унинг Нестеровга жуда секин оширган тўпига Машарипов етиб олишига бир баҳя қолди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ойбек Қиличов ҳисобни тенглаштирди!

    Марказда тўпни қабул қилиб, бир неча рақибларидан ўтган Ойбек Қиличов жарима майдонига кирмасдан зарба йўллади. Қувватовнинг хатоси туфайли тўп дарвозадан ўрин олди!

  • 27'

    "Қизилқум"нинг ҳужумлари ҳам анча кескин тус олмоқда. Ҳатто Дердийок ҳам орқага қайтишга мажбур бўляпти.

  • 26'

    Черан ва Нестеров тўқнашиб кетди. Мезбонлар вакилига тиббий ёрдам керак.

  • 25'

    "Шерлар" рақиб ҳужумини яхши бартараф этиб, дарҳол қарши ҳужумга ўтди. Машариповнинг жарима майдонига узатган хавфли пасига Нестеров эга чиқди.

  • 23'

    Меҳмонлар тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. Аммо олдинга ўтиш осон кечмаяпти.

  • 21'

    Одил Ҳамробеков рачибининг тезкор қарши ҳужумини марказдаёқ бартараф этди.

  • 19'

    Гол ўтказиб юборган навоийликлар фаолликни оширди.

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Дердийок ҳисобни очди!

    Машариповнинг қанотдан уюштирган рейди оқибатида тўп марказга оширилди. Нестеров тўпни қўлллари билан уриб юборди ва тўп Дердийок оёқлари остига келди. Ҳужумчи вазиятдан унумли фойдаланди!

  • 16'

    Машариповнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.

  • 14'

    Машарипов тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Толмасовни алдаб ўтди. Бироқ Олег унга нисбатан қоидани бузди.

  • 12'

    Ибрагим Гбадамосининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 10'

    Алижоновнинг узатмасига зарба берган Чераннинг уриниши кучсиз чиқди.

  • 7'

    Меҳмонлар яхши ҳимояланмоқда. "Пахтакор" футболчиларига осон бўлмаяпти.

  • 4'

    "Шерлар" ўйинни анча фаол бошлади.

  • 2'

    "Пахтакор" киритган тўп ўйиндан ташқари ҳолат сабабли ҳисобга олинмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!