"Пахтакор" клуби ҳужумчиси Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордини ўрнатди.

У кетма-кет уч мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди. Шунингдек, у якка ҳолда тўпурар бўлган биринчи футболчи бўлди. Бунгача айни пайтда "шерлар" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Жаъфар Ирисметов уч бор тўпурарликка эришган ягона футболчи бўлиб турганди. Фақат Ирисметов бир мавсумда Олег Шацких билан бирга тўпурар бўлган. Шу тариқа, Черан бу борада ҳам рекорд натижа қайд этди.

"Пахтакор" таркибида Драган Суперлигада 91 ўйинда 63 гол муаллифига айланди. Тошкентликлар учун урган жами голлари сони 91тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса, Черан 97 гол муаллифига айланиб улгурди. "Насаф" ва "Пахтакор"даги фаолияти давомида сербиялик легионер жами 121 гол муаллифига айланди.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию