"Пахтакор" "Насаф"га қарши ўйинлардаги нохуш сериясига барҳам берди
Суперлиганинг 29-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Насаф” учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда тошкентликлар Игор Сергеевнинг ягона голи ҳисобига ғалаба қозониб, қаршиликларга қарши 7 ўйиндан иборат ғалабасиз серияни ўз ниҳоясига етказди.
Гап шундаки, “шерлар” чемпионат доирасида “аждарлар”ни сўнгги 7 та ўйинда мағлуб эта олмаётган эди. Бу тўқнашувларнинг 3 тасида “Насаф” ғалаба қозонган, яна 4 та беллашув дуранг билан якунланган эди.
Маълумот учун, Камолиддин Тожиев шогирдлари қўлга киритилган 3 очкодан кейин турнир жадвалида 59 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар