Бугун "Пахтакор" Чемпионлар Лигасидаги иштирокини давом эттириш учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига жўнаб кетади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бош мураббий Шота Арвеладзе мусобақада қатнашиш учун 25 нафар ўйинчини танлаб олди.

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов, Умид Ҳамроев.

Ҳимоячилар - Ҳожиакбар Алижонов, Акрам Комилов, Анзур Исмоилов, Алишер Салимов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев.

Ярим ҳимоячилар - Садриддин Абдуллаев, Асад Собиржонов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Ҳожимат Эркинов, Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов, Жавоҳир Сидиқов.

Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Эрен Дердийок.

"Пахтакор" 10 сентябрь куни Тошкент - Доҳа чартер рейси орқали Қатарга етиб бориши режалаштирилган. "Шерлар"нинг машғулотлари ҳар куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

"Пахтакор" иштирокидаги 4 учрашувнинг барчаси 2022 йилги жаҳон чемпионати учун янги қурилган "Ал Жануб" стадионида ўтказилади. Ушбу стадион 2019 йил май ойида фойдаланишга топширилган. "Ал Вақра" уй стадиони саналган "Ал Жануб" 40 минг томошабинга мўлжалланган.

"Пахтакор" барча ўйинни бир хил вақтда бошлайди. Тошкент вақти билан беллашувлар 23:00да старт олади (Доҳа вақти билан 21:00).

3-тур, 14 сентябрь

Ал Ҳилол - Пахтакор

4-тур, 17 сентябрь

Пахтакор - Ал Ҳилол

5-тур, 20 сентябрь

Шабаб Ал Аҳли - Пахтакор

6-тур, 23 сентябрь

Шаҳр Ходро - Пахтакор

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)