"Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди
"Банияс" жамоаси сафида тўп сураётган Акмал Мозговой Суперлигага қайтиш арафасида тургани ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевнинг маълум қилишича, "Пахтакор" 26 ёшли ярим ҳимоячини тўлиқ сотиб олмоқчи. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари 2027 йил ёзигача "Банияс"га тегишли. Футболчи "шерлар" билан келишувга эришган. Фақатгина "Пахтакор" БАА жамоаси билан келишса бўлди.
Бундан ташқари, "Андижон" клуби ҳам хавбекни ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мозговой билан "Андижон" вакиллари учрашув ўтказгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, Мозговой жорий мавсум БАА чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушди.



Фикрлар