
"Пахтакор" қай тарзда "Сўғдиёна"дан устун келди? (видео)
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинда “шерлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 50-дақиқада ҳимоядаги пала-партишликлардан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
82-дақиқада эса меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пеналтини португалиялик Исмоил Гонсалвеш аниқ амалга оширди ва ҳисобни ишончли кўринисга келтирди.
"Пахтакор" матбуот хизмати мазкур ўйинда юзага келган эътиборли вазиятлар жам бўлган видеони тақдим этди.
Фикрлар