"Пахтакор" раис ўринбосари: "Ҳар қандай ривожланаётган клуб ўз академиясига эътибор қаратиш керак"

Бекободда "Металлург"га қарши ўйинда "Пахтакор" сафида 9 нафар академия тарбияланувчилари майдонга тушди.

Сўнгги йилларда клуб четдан ўйинчи сотиб олиш сиёсатига ўтиб олган деган гап-сўзларга жамоа нуқта қўя олди деб ўйлаймиз.

Асосий таркибда Ҳожиакбар Алижонов (1997), Шаҳзод Азмиддинов (2000), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001), Сардор Собирхўжаев (1994), Аббос Файзуллаев (2003) майдонга тушди. Иккинчи бўлимда эса Пўлатхўжа Холдорхонов (2003), Беҳруз Асқаров (2003), Диёр Холматов (2002) ва Рустам Турдимуродов (2004) майдонга тушишди. Шунингдек, Шаҳзод Раҳматуллаев (2003) ва Абу Бакир Ашуров (2003) қайдномадан жой олдилар. Гувоҳи бўлганингиздек, жамоа кеча 20 ўйинчидан иборат қайдномада 11 нафар академия футболчисидан фойдаланди.

"Мана секин биз истаган жамоа шаклланиб боряпти. Кеча қайд этилган натижа анчадан бери клубимизда бўлмаётганини айтишди. Хурсанд бўлдик, клуб яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди", - дейди жамоа раиси ўринбосари Дилшод Каримов.

дилшодд

Мутахассис сўзида давом этар экан, қуйидагиларни қўшимча қилди:

- Кўпчилик "Пахтакор"ни бошқа жамоалардан келган ўйинчилар эвазига тузилган жамоа дейишга уринмоқда. Фарруҳ Сайфиев, Элдор Суюнов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қувватов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев ва Достон Ҳамдамов каби футболчилар қонида аллақачон "шерлар" қони оқяпти. Улар айнан бизнинг жамоага келиб янада ўсдилар. "Пахтакор" руҳияти уларнинг, кейинчалик МТЖнинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланишларига туртки бўлди. Бу футболчилар академиядан чиқаётган ёш авлодга ўзларининг бой тажрибаларини ўргатяптилар. Черан каби легионерга, менимча, Ўзбекистондаги исталган клуб муҳтож. Бугун қайдномадан 11 нафар футболчи ўрин олган бўлса, мақсадимиз яна икки йилдан кейин улар сонини 15-16 нафарга чиқариш. Бу борада U-21, U-19 ва академиянинг қолган ёшларига ҳомийлар ёрдамида эътиборни кескин оширганмиз.

Максим Шацких ҳақида:
- Унинг яхши жиҳатларидан бири, клуб академияси тарбияланувчиларининг хизматларидан фойдаланаётгани. Аслида ҳар қандай ривожланаётган клуб, аввало ўз академиясига эътиборни қаратиш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахимов Илхомжон
03/04/2023 18:21
Тан олиш керак
&
Рахимов Илхомжон
03/04/2023 18:21
Бабаянни хизмати катта бўлган