"Пахтакор" сафида "Сўғдиёна"га энг кўп гол урган футболчи кимлигини биласизми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Сўғдиёна" билан учрашувдан аввал ўзаро ўйинларда ўзини энг кўп кўрсатган "Пахтакор" футболчилари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Жиззахликларга қарши беллашувларда Игорь Сергеев энг кўп марта тўп киритишга эришган. У ҳозирга қадар 12 марта "Сўғдиёна" дарвозасини ишғол қилган. Анвар Солиев эса Игордан битта кам гол урган. Солиев ҳисобида 11та гол бор. Дилмурод Назаров ўз вақтида ушбу жамоа дарвозасига 6 бор тўп киритишни уддалаган. Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев ва Азамат Абдураимов 5 мартадан ушбу жамоа билан тўқнашувларда дарвозани ишғол этган.

Жиззахликлардан Фурқат Эсонбоев 4 марта, Самад Нарзиқулов 3 бор "шерлар" дарвозасига тўп киритган.

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари

12 - Игорь Сергеев
11 - Анвар Солиев
6 - Дилмурод Назаров
5 - Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев, Азамат Абдураимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!