"Пахтакор" Сардор Собирхўжаевни таркибда сақлаб қолди!
Янги мавсумга катта иштиёқ билан тайёрланаётган "Пахтакор" асосий ўйинчиларидан бирини таркибда сақлаб қолди.
Мавсумнинг охирги ўйинларида турли сабабларга кўра майдонга туширилмаган ва клубдан кетиши кутилаётган Сардор Собирхўжаев яна "Пахтакор"да қолди. Бугун раҳбарият у билан якуний тўхтамга келди ва икки йиллик шартнома имзоланди.
“Янги мураббий, янгича қараш. Мен “Пахтакор” мухлислари билан биргаман. Биз янги мавсумда чемпион бўлишимиз керак ва бу борада меҳнат қиламиз”, - дейди Сардор Собирхўжаев, клуб матбуот хизматига.
30 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йилда "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар