"Пахтакор" жамоасини тарк этган Игорь Сергеев билан "шерлар" матбуот хизмати хайрлашди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Игорь Сергеев билан жамоамиз хайрлашди.

Жамоамиз сафида ҳозиргача Суперлигада 180 ўйинда 101 гол уришга эришган ҳужумчи "Пахтакор" билан 5 марта Ўзбекистон чемпионати, 3 бор мамлакат кубоги ва бир марта Лига кубогида зафар қучган. Чемпионлар Лигасида ҳужумчи 34 баҳсда 12 тўп киритган бўлса, кубок мусобақаларида 30га яқин беллашувда 12 гол урган.

"Пахтакор"ни эркин агент сифатида тарк этган Игорь Сергеевга кейинги фаолиятида омад ва янги ғалабалар тилаб қоламиз",-деб ёзди клуб матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)