"Пахтакор" Шота Арвеладзе қўли остида 25 та гол урди

 

"Пахтакор" матбуот хизмати бош мураббий Шота Арвеладзенинг клубга тайинланганидан буён кўрсатган натижалари ҳақида маълумот берди. 

Грузиялик мутахассис "Пахтакор"ни 2017 йилги мавсум иккинчи даврасидан бошқаришга киришди. Унинг бошчилигида "Пахтакор" кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказгани айтилмоқда. "Шерлар" иккинчи даврада рақиблар дарвозасига 25 та гол уриб, ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборишди. Таққослаш учун, биринчи даврада бу натижа 19:19 ни ташкил қилганди.

Шота Арвеладзе бошқарувида жамоа биринчи голини уриш учун 13 дақиқа сарфлади. "Қизилқум"га қарши Навоийдаги беллашувда Суҳроб Нуруллаев дарвозани ишғол қилганди. Грузиялик мутахассис қўл остида энг йирик ғалаба "Нефтчи"га қарши ўйинда қўлга киритилди. Ўшанда "шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Иккинчи даврада 35 очко жамғарилди. Биринчи даврада жамоамиз 24 очко тўплаганди. Мавсумнинг иккинчи ярмида "Пахтакор" 10 очко йўқотди. Уйдаги ғалабали серия 11 учрашувга етди ва жамоамиз буни давом эттириш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!