"Пахтакор" собиқ футболчисининг эгизаги вафот этди
2022 йили "Пахтакор" клубида тўп тепган черногориялик ҳужумчи Оливер Шаркичнинг эгизаги Матия Шаркич 26 ёшида оламдан ўтди.
Матия Черногория терма жамоаси аъзоси ҳисобланар эди ва яқинда Бельгия билан бўлиб ўтган баҳсда учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилганди. Шунингдек, Шаркич "Миллуолл" ўйинчиси эди. Посбон якунига етган мавсумда 33 та тўқнашувда майдонга тушган.
Маълумот учун, Оливер айни пайтда Черногориянинг "Дечич" жамоасида ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар