"Пахтакор" "Сўғдиёна"га Тошкентда фақат бир марта ютқазган

Суперлиганинг 24-тур марказий ўйинида жамоамиз Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 53 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 6та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 127 гол урган "шерлар" ўз дарвозасидан 42 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 26 баҳснинг 24тасида мезбонлар муваффақиятни нишонлаган (бир марта ютқазган ва битта ўйинда дуранг ўйнаган). Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида пойтахтликлар 90 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 2 ноябрь, чоршанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!