"Пахтакор" "Спартак"ка қарши ўйинда ғалабани сақлаб қола олмади

Ўртоқлик учрашувлари доирасида "Спартак" ҳамда "Пахтакор" жамоалари майдонга тушди. Ўйин москваликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, "шерлар" вингери Ҳожимат Эркиновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Спартак" дарвозасига пенальти белгиланди. Уни Драган Черан аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бу аниқ зарбага "қизил-оқлар" Алекс Крал ва Роман Зобниннинг голлари эвазига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Суперлиганинг амалдаги чемпиони Россиянинг бошқа клуби "Зенит"га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берганди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. "Спартак" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

  • 87'

    "Пахтакор" футболчиси ҳужумда фол ишлатди

  • 86'

    ГОООООЛ! Зобнинг "Спартак"ни олдинга олиб чиқди. Стандарт вазиятдан сўнг мскваликлар гол уришга эришди

  • 86'

    Кримец Мозесга нисбатан қоида бузди

  • 83'

    Ларссонинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 75'

    ВУУУУҲ! Ларссоннинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 71'

    Мозеснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. Қайтган тўпга Собольев зарба берди. Қувватов ўз ўрнида!

  • 69'

    "Спартак" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 68'

    Қувватов рақиб футболчисининг зарбасини қийинчиликсиз бартараф этди

  • 66'

    ЗАРБААА! Ларссоннинг яқин масофадан тепган тўпини Қувватов оёғи билан қайтариб юборди

  • 62'

    Розиев бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади

  • 60'

    "Пахтакор" таркибида ўзгариш бўлди. Тракиб деярли тўлиқ янгиланди

  • 52'

    Акром Комиловнинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 48'

    Йўлдошевнинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 46'

    Иккинчи бўлимда "Пахтакор" қуйидаги таркибда ҳаракат қилади: Қувватов, Сайфиев, Чобанов, Аъзамов, Комилов, Собирхўжаев, Ҳамробеков, Розиев, Темиров, Эркинов, Йўлдошев.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

  • 42'

    Айртоннинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 37'

    Бакаевнинг зарбасини Суюнов қайтарди

  • 30'

    ГОООООООЛ! Краль супер зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Суюнов бу зарба олдида ожиз қолди

  • 28'

    СЕЕЕЕЙВ! Суюнов жаримдан йўллаган зарбани қийинчилик билан қайтарди

  • 26'

    Турғунбоев огоҳлантирилди!

  • 25'

    Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 23'

    "Спартак" футболчисининг бурчакдан узатган тўпини Кримец қайтариб юборди

  • 22'

    СЕЙВ! Педро Рошанинг жарима майдони ичидан тепган тўпини Суюнов қайтарди

  • 21'

    Учрашувни "Спартак" эгаси Федун ҳам стадиондан кузатмоқда

  • 17'

    "Пахтакор" бугунги ўйинда рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда. 

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўпни Суюнов эгаллаб олди

  • 14'

    ЗАРБАААА! Бакаевнинг кучли зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтариб юборди

  • 13'

    Ҳожимат эркинов рақиб футболчини йиқитди

  • 10'

    Ҳожимат Эркиновнинг қанотдан узатган тўпини "Спартак" футболчилари қайтарди

  • 7'

    ГОООООООООЛ! Черан 11 метрлик нуқтадан адашмади

  • 6'

    Хожимат Эркинов жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти!

  • 3'

    "Спартак" ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда

  • 2'

    Йшлдошевга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    "Спартак" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланиш арафасида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!