Ads

"Пахтакор" академияси аъзолари Бухородаги мусобақада ҳал қилувчи беллашувга йўлланма олишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Бухоро шаҳрида олий ва биринчи лига клублари қошидаги футбол мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг финал босқичи якунига етиб бормоқда.

2003–2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган "Пахтакор" тарбияланувчилари бугун финал йўлланмасига эга чиқишди. Гуруҳ босқичида "Динамо"ни 11:1, "Қўқон-1912"ни 6:0 ҳисобларида енгиб, "Насаф" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган жамоамиз биринчи ўринни эгаллади. Ярим финалда "Бухоро" 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Эртага бўладиган финалда "Пахтакор" яна бир бор "Насаф" билан тўқнаш келади.

Ушбу ёшдаги "Пахтакор" жамоасини Раҳматилла Муҳаммадраҳимов ва Даврон Норбоев бошқармоқда.