
"Ўзгаришлар яхши томонга кетди" - Алиқулов қайд этилган дуранг ва ҳисобга олинмаган голлар ҳақида нима деди?
Суперлиганинг 11-турини якунлаб берувчи баҳс – “Машъал” ва “Бунёдкор” ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан кейин “Машъал” бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин шиддатли ўтди. “Бунёдкор” ҳужумкор жамоа. Тўпни назорати яхши, ажойиб легионерларга эга. Баланд бўйли футболчилари бор. Биринчи бўлимда кўпроқ марказдан ҳужум қилмаслик учун бошқа тактика танлагандик. Ўйин давомида ҳимоялана олдик, аммо ҳужумга чиқишга қийналдик. Гол ўтказиб юбордик, иккинчи бўлимда эса биринчи бўлимда етмаган тажовузкор ҳаракатларни уқтирдик. Танаффусдан кейин ўйинни яхши бошладик ва босим уюштиришга киришдик. Яхши ҳужумлар уюштирдик. Ҳисобни тенглаштирдик. Кейинчалик гол ҳам урдик. Аммо ҳисобга олинмади. Ўйин охирида ё улар ё биз ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Рақиб қарши ҳужумда жамоамизни жазолади. Аммо ВАР голни ҳисобга олмади. Мувозанатни йўқотмаслигимиз керак эди. Бугунги меҳнати учун футболчиларга миннатдорлик билдираман.
- Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Айтганингиздек, иккинчи бўлимда ўйинга ўзгаришлар киритилди. Бунга айнан нима туртки бўлди?
- Бу ҳисоб ҳам бўлиши мумкин. Тан олиш керак, тезлик томонлама юқори босим қилди. Биз секин фикрладик, тўп билан секин ишладик. Оддий ҳолатларда тўп узатишларида хатоларга йўл қўйдик. Шунинг учун ҳужумга чиқа олмадик. Ҳимояландик, бироқ кўп куч йўқотдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик. Тепароқдан босим қилишга ҳаракат қилдик. Қайсидир маънода ҳимояда бирга-бир ўйнашга тўғри келарди. Чунки Качорри бўйдор ва жисмонан бақувват. Ўйлайманки, иккинчи бўлимдаги ўзгаришларимиз яхши томонга кетди. Футболчилар ҳаракат қилишди, жонини беришди. Шу боис дурангга эришдик.
- Ҳакамлик борасида нима дея оласиз?
- Биринчи биз гол урганимизда тоза гол киритдик, деб ўйладик. ВАР анча вақт кўрди ва ҳисобга олинмади. “Бунёдкор” гол урган ҳолатда ҳам ВАР кўрди. Биз вазиятни кўра олмадик. ТВ орқали кўрганларга осонроқ. Ҳакамлар ўз ишини қилишди. Биз мураббийлар ва футболчилар эса ўз ишини қилишди.
- Жамоангизнинг ҳужум чизиғидагиларни 5 балли тизимда неча баҳога лойиқ кўрасиз?
- “Бунёдкор”га қарши ҳужумдан ҳимоя қилишимиз керак. Чунки ҳимояланишимиз лозим. Кўрдингиз, Хумоюнда вазият бўлди. Аммо омад юз ўгирди. Тўп олдинда эди, бўшашдими, гол урдим деб ўйладими, дарвозабон иккинчи ҳаракати билан тўпни олиб қўйди. Оғир учрашув. Рақиб бўйдор ва яхши ҳимояланади. Хумоюн катта ҳажмдаги меҳнатни бажарди. Норбеков эса бироз ўйин темпига киришиб кета олмади.
Фикрлар