"Пахтакор" Туркиядаги дастлабки назорат баҳсида ғалаба қозонди

TIGGO 2 PRO

"Пахтакор" жамоаси Анталиядаги йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда "шерлар"га Руминиянинг "Унериа Слобоциа" клуби рақиблик қилди. Беллашув Педру Морейра шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 22-дақиқада Башар Ресаннинг зарбасидан сўнг руминиялик ҳимоячи ўз дарвозасини ишғиол қилиб қўйди. 66-дақиқада эса  бирга-бир вазиятга чиқиб борган Улуғбек Ҳошимов вазиятдан чиройли фойдаланди ва фарқни иккитага оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" навбатдаги учрашувни 12 январда Хорватиянинг "Динамо"сига қарши ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!