"Пахтакор"нинг бугунги рақиби ютса бўладиган жамоа ёхуд Саудия клуби ҳақида нималар маълум?
Бугун Осиё чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари бошланади. Кун доирасидан "Ал-Таъавун" - "Пахтакор" баҳси ҳам ўрин олган. "Шерлар"нинг Саудия Арабистони жамоасига қарши учрашуви тунда 11 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:15га белгиланган. Беллашув "Қирол Абдуллоҳ Спорт Cити" стадионида ўтказилади.
Ушбу баҳс олдидан "Ал-Таъавун" ҳақида маълумот берсак. "Ал-Таъавун" Бурайда шаҳрида жойлашган футбол клуби бўлиб, Саудия премьер-лигасида ўйнайди. 1956 йилда "Саудия ёшлар клуби" номи билан ташкил этилган. У уй учрашувларини 25 000 томошабинга мўлжалланган "Қирол Aбдуллоҳ Спорт Cити" стадионида ўтказади. Жамоа 1990 йилги Қирол Кубоги финалига қадар етиб борган ва 2019 йил Қирол Кубоги ва Суперкубокда зафар қучган.
Премьер-лигада клуб дебютини 1995/96 йилги мавсумда ўтказди, бироқ мавсумни охирги ўринда якунлаб, лигани тарк этди. Бир йил ўтиб, 1997/98 йилги мавсум яна премьер-лигага қайтди. Бироқ бу уриниш ҳам муваффақиятсиз чиқди. 2010/11 йилги мавсумдан бери жамоа премьер-лигада ўйнаб келмоқда.
Жамоа сариқ рангли формада ҳаракат қилади. Бу уларнинг асосий либоси саналади. Меҳмонда эса оқ либосда тўп тепади. Жамоани нидерландиялик Жон ван ден Бром бошқармоқда. У "Ал-Таъавун"ни бу йил қабул қилиб олган. Унгача эса "Генк", "Андерлехт", "АЗ Алкмар" ва "Витесс" каби жамоаларда ишлаган.
"Ал-Таъавун" ўтган йилги мавсумда 4-ўринни эгаллаб, Осиё Чемпионлар лигасига йўл олди. Аммо жамоанинг бу йилги ишлари кўнгилдагидек эмас. "Ал-Таъавун" премьер-лигада 25 ўйин ўтказиб, 26 очко билан 13-ўринда бормоқда. "Пахтакор"нинг бугунги рақибини ички чемпионатда хавфли ҳудуддан 1 поғона, яъни 1 очко ажратиб турибди.
Жамоа бу мавум Осиё Чемпионлар лигаси ўтиш баҳсида Суриянинг "Ал-Жаиш"ини 2:1 ҳисобида таслим этиб, финал босқичига йўл олди. Гуруҳ босқичининг илк турида Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" клубини ҳам 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
"Шерлар" Саудиянинг бошқа жамоалари билан ўзаро ўйин ўтказган. Аммо "Пахтакор" учун бу янги рақиб ҳисобланади.
"Ал-Таъавун" ОЧЛга 34 футболчини рўйхатдан ўтказган. Шундан 8 нафари легионер, қолгани маҳаллий ўйинчилар. Хорижликлар Бразилия, Конго ДР, Испания, Нидерландия, Миср, Камерун, Мали ва Капо Верде давлатларидан жалб қилинган.
Дарвозабонлар
1. Кассио (Бразилия)
21. Муатаз Бағави
27. Муҳаммад Зулайфи
98. Аммар Абдуллоҳ
Ҳимоячилар
2. Ёзид Бакр
5. Тариқ Абдуллоҳ
6. Муҳаммад Ғамди
12. Сулаймон Ҳазази
14. Ҳассан Кадеш
24. Ҳассан Робия
28. Кристиан Луйиндама (Конго ДР)
31. Саад Балобайд
33. Авн Салули
52. Мотаз Ҳавсави
85. Наваф Собҳи
Ярим ҳимоячилар
7. Фаҳад Рашиди
8. Сумайҳан Набит
9. Альваро Медран (Испания)
15. Абдулмалик Ояйри
18. Ашраф Маҳдуий (Нидерландия)
20. Наваф Рашиди
26. Абдулраҳмон Ғамди
30. Файсал Мутайри
66. Мустафо Фатҳи (Миср)
77. Ҳассан Аламри
80. Райан Муса
91. Ракан Тулайҳи
99. Басил Меҳавес
Ҳужумчилар
3. Леандро Тавамба (Камерун)
22. Якуба Дембеле (Мали)
29. Зе Луиш (Капо Верде)
84. Райан Жаҳоний
90. Ҳазза Ал Ҳазза
97. Ҳолид Мунташири
Фикрлар
судьяларини юбориш керак эй сохтакор