Педри "Барса"нинг янги мавсумдаги мақсадини ошкор қилди

Педри "Барселона" Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишни исташини айтди.

- "Реал" устидан қозонилган ғалаба ишлар яхши кетаётганини кўрсатяптими?

"Бунгача биз "Арсенал"га ютқазгандик, шунинг учун ҳам ғалаба қозониш муҳим эди. Мавсум олди бўлса ҳам, "класико" - бу "класико". Хулоса чиқаришга ҳали эрта, лекин мавсум бошланишидан олдин шундай яхши туйғуни олиш муҳим эди.

- "Барселона" бу мавсум нималар учун курашади?

- Биз барча совринлар учун курашамиз. Ўтган йили биз Ла Лига ва Суперкубокда ғалаба қозона олдик, аммо Чемпионлар Лигасида бу ишни уддалай олмадик. Шунинг учун Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш - бизнинг асосий мақсадимиз”, - деди “Барселона” ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!