
Педру Морейра: "Рақибимиз жуда кучли жамоа"
4 февраль куни "Пахтакор" клуби Қатарда Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 7-тур доирасида "Ал-Гарафа"га қарши майдонга тушади.
Бугун беллашувдан олдин матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббий Педру Морейрага ҳужумчи Игорь Сергеев иштирок этишди. Дастлаб бош мураббий фикр билдирди:
"Биз мазкур учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик, деб ўйлайман. Бир ой янги мавсумга ҳозирлик жараёнида бўлдик. Машғулотларда имкон қадар ишладик. Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди. Рақиб эса мавсумининг қизғин палласида. Бизни кескин баҳс кутиб турибди. Яхши ўйин намойиш қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.
Рақибни ўрганиб чиқдик. "Гарафа" яхши савиядаги футболчиларга эга жамоа. Португалиялик мураббий Педру Мартинс бошчилигида улар ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Рақибимиз жуда кучли жамоа".
Сергеевнинг фикрлари қуйидагича бўлди:
- Туркиядаги йиғинда бир ой машқ қилдик. Ўйлашимча, жисмонан ва руҳан ўйинга тайёрмиз. Жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Эртага муҳим беллашув бўлади. Биз майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Уйга ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз.
"Гарафа" яхши шаклланган жамоа, таркибида кўплаб хорижлик ва маҳаллий юқори савияли футболчилар бор. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Имкон қадар энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз.
Фикрлар
туркияда 1ой кайф килдик. жисмонан хеч нимага ярамаймиз, рухан аллакачон юткизганмиз, хар йили кейинги йили енгишга харакат киламиз. мухит зур, чунки уйинни сотиб, бойиб колдик. мен узим биронта гол урмасликка ва'да бераман, чунки оёгим кийшик, кузим гилай.лекин уйга катта пул билан кайтамиз