"Пекин-2022" қишки Олимпиаданинг машъаласи тақдим қилинди
Машъала Хитойнинг “Синопес” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган углерод толасидан тайёрланган, вазни енгил ва юқори ҳароратга чидамли. Олимпиада рамзининг ушбу кўриниши спираль шаклида пастдан юқорига кўтарилган иккита тасмага ўхшайди. Улардан бири қизил, иккинчиси кумуш рангда. Манбаларнинг таъкидлашича, «кумуш ва қизил ранглар муз ва олов учрашувини англатади». Машъалада "Пекин-2022" рамзи ва Олимпия ҳалқалари, булут ва қор парчалари нақшлари тасвирланган.
Паралимпия қишки ўйинлари учун худди шундай машъала дизайни ишлаб чиқилган, аммо у қизил ва олтин рангларда. 25 январь куни ХХР раиси Си Цзиньпин ХОҚ раҳбари Томас Бах билан телефон орқали суҳбат чоғида пандемия келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, Хитой ҳукумати 2022 йилги ўйинларни ўтказмоқчи эканини маълум қилган.
XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекин шаҳрида 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Хитой пойтахти Олимпиадани ўтказиш учун 2015 йил 31 июлда Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ХОҚ сессиясида танланган.
Фикрлар