Пеллегрини: Мен ҳеч қачон Тотти бўлолмайман
"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини клубнинг афсонаси Франческо Тоттига қиёсламасликларини сўради.
"Мен ҳеч қачон Тотти бўлолмайман. У афсона ва чемпиондир. Бундай сўзларни эшитиш ёқимли, аммо Франческо бу Франческо, бунақаси бошқа ҳеч қачон бўлмайди. Тотти бу Тотти, мен эса Лоренцоман. Мен ўзимни кимгадир ўхшайман, деёлмайман, ўзимни бошқалар билан солиштиришни истамайман. Шунчаки, мен ўзимни энг яхши сифатларимни намойиш этиб, "Рома" фойдаси учун ўйнашни истайман," - деди Пеллегрини.
Фикрлар