Пенальти бекор қилингани, сўнгги пайтлардаги мағлубиятлар. Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Кеча Олмалиқнинг АГМК клуби Қаршига сафар уюштириб, "Насаф"га қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва жанговор руҳда ўтган учрашув 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Баҳсдан кейин "кончилар" устози Миржалол Қосимов учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди. Яхши тайёргарлик кўрилганди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Аммо дуранг бўлди. Иккала бўлим ҳам мухлисларбоп, жанговар руҳда ўтди. Бугун "Насаф" ҳам, биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди. Бундай ўйинлар орқали футбол ютади. Ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаймиз. Бугун икки жамоа 3 очко илинжида тушганди.

Бугун очко олдик ёки йўқотдик? Айтишадику, очко ҳар жойда қадрли. Бу ўйинни энди ортга қайтариб бўлмайди. Учрашувни таҳлилчи мураббийларимиз таҳлил қилиб, футболчиларнинг кўрсаткич маълумотларини беришади. Бундай учрашувларда фурболчилар тўлиқ 100% куч билан ҳаракатланиши лозим. Лекин мен бугунги ўйинда футболчиларнинг ҳаракатидан тўлиқ қониқмадим.

Мағлубиятлар сабаби? Ҳозир гапирсам баҳонага ўтиб қолади. Оддий мисол, уч ўйинда биринчи таймдаёқ қизил карточка олдик ва ўша баҳсларни ютқаздик. Агарда шунда 100% натижа бўлганда, 9 очко ҳисобимизга қўшиларди. Масалан, Олмалиқда "Насаф" билан яхши ўйнаб, ютиб туриб охирида ғалабани қўлдан чиқардик. Ёки "Навбаҳор" билан ҳам яхши ўйнаб, ғалабага бўлган юқори иштиёқ туфайли ҳужумга ўтиб кетиб, охирида ўтказилган гол туфайли ютқаздик. Ҳали ҳаммаси олдинда. Насиб қилса, очколарни кузда санаймиз.

Зафар Полвоновни кўпроқ ўйнасин дея "Андижон"га бердик. Чунки ПФЛ регламентига кўра, чемпионат учун ёш футболчилардан ташқари 20 нафар футболчини рўйҳатдан ўтказиш мумкин. Полвоновни шу учун ҳам "Андижон"га бердик. Зафар жуда яхши инсон, одоби ва характери ҳам аъло даражада. Шу ёшида ҳам футбол ўйнаш истаги кучлилик қилгани таҳсинга сазовор. Қойил қолиш керак, баракалла. Пайти келиб футболчи футбол ўйнаш имкониятини ҳеч қанча пулга ҳам сотиб ололмайди.

Пенальти бекор қилингани? Пеналти йўқ эди. Ҳакам вазиятга яқинлиги учун хуштак ҳам чалмаганди, узоқдаги ён ҳакам буни қандай аниқлади? ВАР вазиятни кўриб чиқди ва пенальтини тўғри бекор қилди", - дейди Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!